| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
1. Олтинга асосланиш олтиннинг айланиши, экспорт ва импорт қилинишидаги эркинликни тақозо этади. Бу иш ўз навбатида молиявий ва иқтисодий барқарорликни талаб қилади. Бундай ҳолда пул алмаштириш операциялари товарларнинг нархларини қопловчи ташқил тўловлар ва ишчиларнинг ойликларидан нарига ўтмайди.
2. Олтин низоми, дегани, халқаро пул алмаштириш нархининг барқарорлиги, деганидир. Бу билан халқаро тижорат ривожланади. Негаки, савдогарлар ташқи тижоратларини кенгайтиришдан қўрқмайдилар. Алмаштириш нархи барқарор бўлгани туфайли тижоратнинг кенгайишидан хавф йўқ.
3. Олтин низомида марказий банклар ҳам, ҳукуматлар ҳам қоғоз пуллар ишлаб чиқарилишини кенгайтира олмайдилар. Чунки улар муайян нархда олтинга алмашиниш қобилиятига эга. Махсус бошқармалар ишлаб чиқариш кенгайиб кетса, олтинга талаб кучайиб кетишидан, кейин бу талабга жавоб беролмай қолишдан қўрқадилар. Шунга кўра, ишлаб чиқарилган пул билан запасдаги олтин ўртасидаги маъқул нисбатни ушлаб турадилар.
4. Бутун дунёда ишлатиладиган пулларнинг ҳар бири муайян олтин миқдори билан белгиланади. Ана шунда товарлар, моллар, шахсларнинг бир мамлакатдан иккинчисига боришлари осонлашади. Валюта ва пул етишмаслиги муаммоси ҳал бўлади.
5. Ҳар бир давлат ўзининг олтин бойлигини сақлаб қолади. Олтинни бир мамлакатдан иккинчисига контрабанда йўллари билан олиб ўтишлар бўлмайди. Давлат ўз бойликларини сақлаб қолиш учун ҳеч қандай назоратга эҳтиёж сезмайдилар. Чунки унинг бойлиги фақат қонуний йўл билангина: ё товар нархи сифатида, ё хизмат ҳақи сифатидагина ўтади.
Олтин низомининг айрим афзалликлари мана шулар. Бутун дунё шу низом асосида юриши зарурлигини шуларнинг ўзи кўрсатиб турибди. Шунинг учун ҳам то биринчи жаҳон урушига қадар дунёнинг шу йўлдан боргани ажабланарли ҳол эмас. Биринчи жаҳон уруши бошланган пайтда дунёдаги етакчи пул низоми олтин пойдевори устига қурилган эди. Ўша пайтда муомаладаги пуллар олтин тангалардан иборат эди. Қоғоз пуллар ҳам ўз нархидаги олтинга алмашиниш қобилиятига эга бўлган. Олтин низоми билан бирга кумуш низоми ҳам қўлланилган. Бу низомнинг татбиқ қилиниши иқтисодий муносабатларда ўзининг ажойиб самараларини берган. 1914 йил
114-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|